23:53 / 27.09.2019
3 157

Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик камари учун жанг қилади

Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик камари учун жанг қилади
Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев ноябрь ойида ўзининг проф боксдаги учинчи жангини ўтказади, дея хабар қилмоқда GoSport.

Маълум қилинишича, Мелиқўзиев 26 ноябрь куни АҚШда бўлиб ўтадиган бокс кечасида рингга кўтарилади. 10 раунддан иборат жанг WBA минтақавий чемпионлик камари учун кечади. Бироқ Бектемирга ким рақиблик қилиши ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев аввалроқ аргентиналик Мартин Фидел Риос ва мексикалик Рикардо Луна Флоресга қарши баҳс олиб борган ҳамда уларни нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик камари учун жанг қилади