Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида Яман билан баҳс олиб боради.
Мазкур ўйин олдидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Iticket.uz компанияси директори Мирхосил Мажидий билан учрашув ўтказди ва олдиндаги ўйин чипталари савдосини амалга ошириш масаласини батафсил муҳокама этиб олди.
Сир эмаски, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг уй ўйинларига ҳамиша кўп сонли мухлислар ташриф буюради. Аммо олдинги йилларда кўп ҳолатларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоа иштирокидаги ўйинлар учун чиқарилган чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилиши муаммосига дуч келди. Натижада аксарият ишқибозлар чипталар олди-сотдиси жараёнидан норози бўлишди.
Мана шу каби хунук ҳолатларнинг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш, бу орқали эса чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида ЎФА Iticket.uz билан миллий терма жамоа ўйинлари чипталари савдосини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилади.
УЕФА ҳамда ФИФА тасарруфидаги мусобақаларда ҳам расмий чипта оператори сифатида фаолият олиб борган ва бу борада улкан тажрибага эга мазкур компания Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталарининг тўлиқ савдоси билан шуғулланади.
Эндиликда ишқибозлар вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилиш имконига эга бўлишади.
Мухлислар ўйин чипталарини Iticket.uz нинг шаҳобчаларидан, “Пахтакор” стадиони кассаларидан ҳамда онлайн тарзда Iticket.uz сайтидан ҳам ҳарид қилишлари мумкин бўлади. Ўзбекистон – Яман учрашуви чипталари 3 октябрь санасидан бошлаб сотувга чиқарилади.
Таъкидлаб ўтамиз, ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқич 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Яман учрашуви 10 октябрь куни пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади.
Батафсил маълумотни Iticket.uz сайтидан олишингиз мумкин.
Манба: ЎФА Матбуот хизмати “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?