
Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Суперлига 20-тури доирасида Бекободда "Металлург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва муддатдан аввал чемпионликни расмийлаштирди. "Шерлар" Бекободдаги ғалабадан сўнг Ўзбекистоннинг 12 карра чемпионларига айланишди.
ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон футбол ассоциациясига мактуб йўллаб, "Пахтакор" клубини мамлакат чемпионати олтин медалларига эга чиққани билан табриклади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
- "Пахтакор" клуби 2015 йилдан буён илк марта яна Ўзбекистон чемпионлигини тантана қилди. Ушбу ютуқ клубнинг аҳил ва мехнаткаш жамоаси, мураббийлар штаби ҳамда футболчиларининг улкан машаққати маҳсулидир. Мазкур муваффақият билан "Пахтакор" клубининг барча вакиллари ҳамда ишқибозларини муборакбод этаман, - дея ўз тилакларини йўллади ФИФА президенти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар