20:55 / 04.10.2019
4 604

Элдор Шомуродовни 4 та даҳшатли ўйин кутиб турибди

Элдор Шомуродовни 4 та даҳшатли ўйин кутиб турибди
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов тез орада МТЖ сафига қўшилади.
Ҳамюртимиз бунгача 6 октябрь куни "Ростов" сафида майдонга тушади. Якшанбада Шомуродов тўп тепаётган жамоа Москвада ЦСКА меҳмони бўлади. "Армиячилар" айни дамда турнир жадвалида пешқадамга айланиб олишган. Тўпурарлар жадвалида 9та гол билан етакчилик қилаётган Элдор Россия пойтахтидаги баҳсда шу номга муносиб эканлигини исботлашга ҳаракат қилади.

Ушбу баҳсдан сўнг Шомуродов Ўзбекистон МТЖда Яман ва Сингапурга қарши баҳсларда майдонга тушиши керак. 1-турдаги муваффақиятсизликдан сўнг бизга ғалаба сув ва ҳаводек муҳим.

Терма жамоалар ўйинидан кейин Элдор "Ростов"га қайтиб кетади ва 19 октябрь куни уни "Зенит"га қарши баҳс кутиб туради. Санкт-Петербург клуби ҳам турнир жадвалида етакчилар сафида бормоқда.

Элдор Шомуродовни кутиб турган кейинги 4 та ўйин:

6 октябрь. ЦСКА - "Ростов"
10 октябрь. Ўзбекистон - Яман
15 октябрь. Сингапур - Ўзбекистон
19 октябрь. "Зенит" - "Ростов"

Манба: Championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродовни 4 та даҳшатли ўйин кутиб турибди