
7-10 октябрь кунлари Таиланднинг Супҳан Бури шаҳрида велотрек бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтди.
Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 1 та олтин, 1 та кумуш ва 12 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Бугун, 8 октябрь куни мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.
Маросимда Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Энди спортчилар 17-21 октябрь кунлари Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўришмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар