date
views 2 355

Хуршидбек Тожибоев филиппинлик боксчига қарши жанг ўтказади

Хуршидбек Тожибоев филиппинлик боксчига қарши жанг ўтказади
Профессионал боксда фаолият юритаётган яна бир ҳамюртимиз, Рио Олимпиадаси иштирокчиси Хуршидбек Тожибоев навбатдаги жангини 12 октябрь куни ўтказади. У Қозоғистонда ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади.

Унга филиппинлик Ивор Ластрилла рақиблик қилади. Филиппинлик чармқўлқоп устаси профи рингда 19 та жанг ўтказиб, уларнинг 7 тасида ғалаба қозонган. 11 бора мағлубиятга учраб, бир бора дуранг қайд этган. Ушбу жанг рейтинг мақомида бўлиб, 8 раунддан иборат бўлади.

Эслатиб ўтамиз: Хуршидбек профи рингда 2 та жанг ўтказиб, уларда ғалаба қозона олган. Мазкур жанг фаолиятидаги учинчиси бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хуршидбек Тожибоев филиппинлик боксчига қарши жанг ўтказади