Дэвид Бекхэм Мбаппенинг агенти бўлмоқчи

  • 12 октябрь 2019, 22:14
  • 439
  • Спорт
  • Дэвид Бекхэм Мбаппенинг агенти бўлмоқчи
    Англиялик афсонавий футболчи Дэвид Бекхэм ўзининг "Footwork Management Limited" агентлик фирмасига биринчи бўлиб мижоз бўладиган юлдуз футболчини танлади.

    Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда ПСЖ клуби собиқ аъзоси парижликларнинг айни дамдаги етакчиси Килиан Мбаппе билан ҳамкорлик қилмоқчи.

    Бекхэмнинг фикрича Мбаппе билан шартнома имзолаш унинг фирмасига катта маблағ билан бир қаторда катта обрў ҳам олиб келади. Таъкидлаш керакки, айни дамда франциялик футболчининг “Реал” ёки “Манчестер Сити”га ўтиш масаласи жуда кўп муҳокама қилинмоқда.
    Маълумот учун, Мбаппенинг айни дамдаги бозор нархи 200 млн еврони ташкил этади. Унинг ПСЖга трансферини эса отаси амалга оширган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Дэвид Бекхэм Мбаппенинг агенти бўлмоқчи