
С ва Е гуруҳларидаги ўйинлар билан Осиё қитъасида ЖЧ-2022 саралаш босқичининг навбатдаги тури якунланди.
Ўтган турда 14:0 ҳисобида ғалаба қозонган Эрон кутилмаганда Баҳрайнга ютқазиб қўйди.
Бўлажак жаҳон чемпионати мезбони ҳисобланган, саралашда шунчаки ўйин амалиёти эга бўлиш учун қатнашаётган Қатар ўз уйида Уммонни қийинчилик билан мағлубиятга учратди.
ЖЧ-2022 саралаши, 4-тур
15 октябрь
С гуруҳи
Баҳрайн – Эрон 1:0
Гол: Ал-Ҳардан (66, пенальти).
Камбоджа – Ироқ 0:4
Голлар: Байиш (22), Кадҳим (41), Атван (57), Ал-Қафаже (62).
Е гуруҳи
Қатар – Уммон 2:1
Голлар: Афиф (2), Алмоз (71) – Ал-Алави (64).
Ҳиндистон – Бангладеш 1:1
Голлар: Алил Ҳан (88) – Уддин (41). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар