15:12 / 16.10.2019
4 344

«Штутгарт» Шомуродов учун 10 миллион евро таклиф қилди

«Штутгарт» Шомуродов учун 10 миллион евро таклиф қилди
«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг вакили Қаҳҳор Мўминов футболчининг Европа топ-клубларига ўтиш имкониятларига баҳо берди.
«Transfermarkt портали Элдорнинг «Ростов»га ўтганида 750 минг евро тўланганини ёзди. Аммо ундай эмас. «Ростов» Элдор учун каррасига кам тўлаган.

Ҳозир у энг яхши тўпурар, яқинда шартномани узайтирди. Шу туфайли бугунги кунда трансфер қиймати ҳам ўзгача бўлиши керак. Умуман олганда футболчи учун қанча таклиф қилинса, демак унинг нархи шунча бўлади.

«Штутгарт» 10 миллион евро атрофида, ЦСКА ҳам шунга яқин қийматни таклиф қилди. «Ростов» бу масалага қишда қайтишини билдирди. Аммо мавсум ўртасида бу осон бўлмайди.

Элдор ва унинг оиласи билан гаплашдим. Ёзда топ-клублардан муносиб таклиф тушса, трансферни талаб қиламиз. «Ростов» билан шартнома имзолаганимизда айнан шу ҳақда келишиб олганмиз», – деб Мўминов сўзларини келтирмоқда Россиянинг Sport сайти.

Элдор Шомуродов Россия чемпионатининг жорий мавсумида «Ростов» сафида 12 учрашувда 10та гол урди ва 2та голга узатма берди. У айни вақтда РПЛнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. У шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси сафида сўнгги 6 ўйинида 6 гол уришга эришган ва терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарлар қаторига кирган - 16 гол.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Штутгарт» Шомуродов учун 10 миллион евро таклиф қилди