Суперлига. “Қўқон-1912” ўз уйида “Қизилқум”га ютқазди

  • 18 октябрь 2019, 17:29
  • 364
  • Спорт
  • Суперлига. “Қўқон-1912” ўз уйида “Қизилқум”га ютқазди
    Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
    Қўқондаги "Марказий" стадионда кечган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди.

    Ўйиннинг 26-дақиқасида Суҳроб Бердиевнинг узатган тўпини Ҳамидулло Абдуҳмидов оҳиста ҳаракат билан дарвозага йўллади - 1:0.
    Биринчи таймнинг 45+2-дақиқасида Муҳсин Убайдуллаев ҳаволатиб тўпни рақиб жарима майдончасига узатди. Воҳид Шодиев тўпни қабул қилиб олди ва ерлатиб дарвоза олдида турган шериги Салим Мустафоев томон йўналтирди. Салим эса яқин масофадан дарвозани ишғол этди - 1:1.

    Иккинчи таймнинг 67-дақиқасида Ватсадзенинг боши билан оширган тўпини Лустица боши билан дарвозага йўллади, Музаффар Абдуллаев тўпни қайтарди, қайтган тўпни яна Лустицанинг ўзи дарвозага жойлаб қўйди - 1:2.

    “Қўқон-1912” – “Қизилқум” - 1:2
    18 октябрь 2019 йил. Қўқон. "Марказий" стадиони. 3455 томошабин.
    Голлар: Ҳамидулло Абдуҳамидов 26, - 1:0 (Суҳроб Бердиев). Салим Мустафоев 45+2, - 1:1 (Воҳид Шодиев). Стивен Лустица 67, - 1:2.

    “Қўқон-1912”: 33. Музаффар Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев, 11. Тимур Ҳакимов (5. Ҳожимат Эркинов, 54), 15. Ойбек Рустамов, 17. Жаҳонгир Аҳмадов, 19. Суҳроб Бердиев (22. Шаҳбоз Эркинов, 62), 20. Иқбол Маликжонов, 23. Александр Мерзляков, 29. Ҳамидулло Абдуҳамидов (91. Отабек Ҳайдаров, 88), 65. Марко Милич.
    Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 4. Сабит Синдаров, 9. Зафар Тўраев, 14. Аваз Маматхўжаев, 27. Жасур Ёқубов, 72. Алишер Саматов.

    “Қизилқум”: 1. Евгений Черемисин, 10. Алишер Саноев, 11. Жаҳонгир Ҳусанов (89. Достон Ибрагимов, 46), 13. Лаша Тотадзе, 15. Стивен Лустица, 17. Салим Мустафоев, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 25. Азизбек Усмонов, 86. Воҳид Шодиев (77. Руслан Маргиев, 59), 88. Мате Ватсадзе (14. Файзулла Қамбаров, 90).
    Захира: 22. Артём Макосин, 8. Акмал Рустамов, 9. Хумоюн Абдуалимов, 19. Миржалол Қосимов, 78. Саиджамол Давлатжонов, 90. Сунатулло Абдуллажонов.

    Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Аҳмадов 10, Стивен Лустица 13, Марко Милич 26, Иқбол Маликжонов 29, Мате Ватсадзе 34.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Суперлига. “Қўқон-1912” ўз уйида “Қизилқум”га ютқазди