Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг навоийликлар устози Ҳамиджон Актамов беллашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун биз учун муҳим баҳс эди. Чемпионлик учун курашдан кўра суперлигада қолиш учун бўладиган ўйинлар қизиқарлироқ кечмоқда. Биз хавфли зонадамиз. Ҳар бир очконинг қиймати баланд. Бугун ютмаганимизда аҳволимиз анча оғирлашарди. “Қўқон-1912” жамоаси ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди. Бизга омад келганини ҳам таъкидлаш жоиз.
Ҳозирги ҳолатда ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди. Шогирдларим ишончимизни оқлашди. Вилоятимиз раҳбарлари ҳам бизга руҳий томондан далда бўлишди. Ўйиндан олдин раҳбарият менга ғалаба қозонишни вазифа қилиб қўйган эди.
Ҳозир қайси жамоада Суперлигада қолиш учун имконият кўпроқлигини билмайман. Ҳамма жамоаларда имконият бор, шунинг учун ҳар бир учрашув биз учун муҳим ҳисобланади", - деб Актамовнинг сўзларини келтириб ўтди "Қўқон-1912" матбуот хизмати. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи