20:23 / 19.10.2019
2 606

Суперлига. "Насаф" "Андижон"га жавобсиз учта гол урди

Суперлига. "Насаф" "Андижон"га жавобсиз учта гол урди
Coca Cola Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйиннинг 9-дақиқасида бурчакдан оширилган тўпни Ҳумоюн Муртозаев дарвозага йўллади - 1:0.

Иккинчи бўлимнинг 64-дақиқасида Азизжон Ғаниев жарима тўпини амалга оширди, тўпни Мирний қайтарди, қайтган тўпни Муртозаев дарвозага йўллади - 2:0.
90+1-дақиқада Ойбек Бозоров рақиб ҳимоячиларини ортда қолдириб осонлик билан гол урди - 3:0. Шу тариқа "Насаф" очколари сонини 31 тага етказиб мусобақа жадвалининг 6-поҳонасига кўтарилиб олди.

“Насаф” – “Андижон” 3:0
Голлар:
Ҳумоюн Муртозаев 9, - 1:0 (Азизжон Ғаниев). Ҳумоюн Муртозаев 64, - 2:0. Ойбек Бозоров 90+1, - 3:0.

"Насаф": 35. Абдувохид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев. 6. Азизжон Ғаниев, 8. Дилшод Саитов, 9.Ҳумоюн Муртозоев, 10. Бобур Абдухолиқов (27.Ислом Рашидхонов, 85), 14. Шароф Мухитдинов (17.Дониёр Нарзуллаев, 73), 19. Сардор Абдураимов, 28. Хуршидбек Мухторов (34.Шерзод Насруллаев, 85), 77. Ойбек Бозоров, 92. Умарбек Эшмуродов
Захира: 21. Машхуржон Мухаммаджонов, 65. Азамат Сойибов, Хусниддин Алиқулов, 15. Жўрабек Маннонов, 16.Алишер Юсупов, 30.Худоёрхон Сагдуллаев.

"Андижон": Виталий Мирний, Фарҳод Мираҳматов, Фарҳод Бекмуратов, Шаҳзод Убайдуллаев, Дилшод Раҳматуллаев, Сардор Азимов (Рўзимбой Аҳмедов, 77), Илдар Маматказин, Давронбек Исоқов, Хушнудбек Авилов, Аброр Хусинов, Бобиржон Акбаров.
Захира: Акмал Ортиқов, Жалил Кимсанов, Роббим Ҳасанов, Абдуллоҳ Олимов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Дониёр Исмоилов, Қаҳрамон Баҳодиров, Бахтиёр Қосимов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Насаф" "Андижон"га жавобсиз учта гол урди