
Ҳасанбой Дўсматовни профессионал боксда чиқишини кўпчилик кутган эди ва шу кун ҳам етиб келди.
Хитойнинг Фужу шаҳрида 10 ноябрь куни бокс кечаси бўлиб ўтади. Ушбу кечада 6 та жанг бўлиб ўтади ва унда асосан хитойлик боксчилар рингга кўтарилишади. Ҳасанбой Дўсматов енгил вазн тоифасида мезбонлар вакили Де Бин Зю (3-1-1) га қарши жанг қилади. Жанг 8 раунддан иборат.
Шу қаторда, Дўсматов 30 ноябрь куни Франциянинг Монако шаҳрида ҳам жанг қилиши кутилмоқда. Аммо бу ҳақида расмий маълумотлар ҳозирча берилмади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар