Россиялик боксчи, профессионал бокснинг ярим оғир (-79,4 кг) вазн тоифаси WBO йўналиши чемпиони Сергей Ковалёв (34-4-1, 29 КО) ўз камарини ҳимоя қила олмади.
2 ноябрь куни Лас-Вегасда у Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси (WBA) камарининг ўрта вазндаги амалдаги чемпиони, мексикалик Сауль Альваресга (53-1-2, 36 КО) ютқазди. Жанг 11-раундда россиялик боксчининг нокаути билан якунланди.
36 ёшли Ковалёв учун бу фаолиятидаги 39 жангдаги тўртинчи мағлубият бўлди, у 34 жангда ғалаба қозониб (29таси — нокаут билан), бир жангда дуранг натижа қайд этган. 29 ёшли Альваресда 53 ғалаба (36таси — нокаут билан), бир мағлубият ва икки дуранг бор. У профессионал рингдаги ягона мағлубиятини 2013 йилда Флойд Мейвезерга қарши жангда қабул қилган - ўшанда у 12 раундлик жанг якунида ҳакамлар овозига кўра мағлуб бўлиб, WBC ва The Ring камарларидан маҳрум бўлган, WBA камари америкалик боксчида қолганди.
[media=https://twitter.com/boxing_mma_se/status/1190872964029468673]
Сергей Ковалёв 2019 йил февралида колумбиялик Элейдер Альваресга қарши реванш жангини ўтказиб, Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) версияси бўйича камарини (-79,38 кг вазн тоифасида) қайтариб олганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи