Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов 4 ноябрь, душанба кунги машғулотлардан кейин «Championat.asia» мухбирининг саволларига жавоб қайтарди.
Дастлаб мутахассис тайёргарлик ҳараёни ҳақида гапирди ва кейин саволарга жавоб қайтарди.
«Ишчан кайфиятда машғулотлар ўтказилмоқда. Қирғизистон билан назорат баҳси, кейин эса Саудия Арабистони ҳамда Фаластинга қарши саралаш босқичи доирасидаги муҳим ўйинлар кутмоқда. Биз мазкур муҳим беллашувларга тайёргарлик кўряпмиз», — деди Вадим Абрамов.
— Қирғизистонга қарши назорат ўйини ТВ орқали трансляция қилинмаслиги айтилмоқда. Бу эса сизнинг ташаббусингиз билан амалга оширилаётган экан, шу ростми?
— Шундай. Саудия Арабистони биз уларга қарши қандай тайёргарлик кўраётганимизни томоша қилиши шарт эмас. Қандай тайёргарлик кўраётганимиз рақибга ўзига хос сюрприз бўла қолсин. Ўйин очиқ бўлади. Яхшиси, мухлислар стадионга келиб футбол томоша қилсин. Ўзбекистон терма жамоасини стадиондан туриб қўллаб-қувватласин.
— Яқинда Станислав Черчесов унга телефон орқали бир мухлис нега Россия терма жамоасига РПЛ тўпурари Шомуродовни чақирмаётганини сўраб тўполон қилганини айтди. Қизиқ, сизга Черанни нега терма жамоага чақирмаяпсиз деб ҳеч ким сим қоқиб, тўполон қилишга улгурмадими?
— Афсуски бу борада менга ҳеч бир мухлис қўнғироқ қилгани йўқ. Мен ҳам Черан борасида қўнғироқни кутяпман. (кулади)
— Ўзбекистонда барқарор тўп тепаётган Игор Голбан келаси йили Ўзбекистон паспортини олиши мумкин экан. Агарда бу рўй берса, унда Голбаннинг терма жамоада ўйнаш имконияти пайдо бўладими? Сизга ушбу ҳимоячи маъқулми?
— Албатта. Аслида Голбанни мен Ўзбекистонга таклиф қилганман. Маълум вақт Голбан «Локомотив»да шуғулланган ва кейинчалик мен уни «Қўқон-1912»га таклиф қилгандим. Ажойиб ҳимоячи. Унда Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш имконияти пайдо бўлади. Шахсан менга унинг ҳаракатлари ёқади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»