23:28 / 07.11.2019
3 218

Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги иккинчи жанги муддати ва рақиби аниқ бўлди

Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги иккинчи жанги муддати ва рақиби аниқ бўлди
Фото: CzechFighters
Аралаш жанг санъати (ММА) бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқиб келаётган ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов (23-6, 14 КО) UFC’даги иккинчи жангини АҚШда ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда GoSport хабар берди.

Маълум бўлишича, Маҳмуд Муродов ММА’нинг энг нуфузли турнири бўлган UFC’даги иккинчи жангида америкалик Тревор Смитга (15-9, 10 КО) қарши рингга чиқади. Жанг 7-декбар куни АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳридаги «Capital One» аренасида бўлиб ўтади. Мазкур жанг UFC он ESPN 7 турнири доирасида ташкил этиладиган ММА кечасида бўлиб ўтади.

Аслида Тревор Смит ярим оғир (-93 кг) вазн тоифаси вакили Алонсо Менфилдга (9-0, 9 КО) қарши рингга чиқиши лозим эди, аммо бу жанг бекор қилинган ва Менфилд ўрнига Маҳмуд Муродов Смитга рақиблик қилиш бўйича келишувга эришган.

Маълумот учун, 38 ёшли Смит жиу-житсу спорти устаси саналади. У ММА’да ўтказган 24 та жангининг фақат биттасида рақибини нокаут эвазига мағлубиятга учратган. Яна 8 та жангида усул ёрдамида муддатидан олдин ғалаба қозонган. UFC мусобақаларида 11 марта октагонга кўтарилиб, 5 та ғалаба ва 6 та мағлубиятни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Маҳмуд Мурoдов UFC билан тўртта жангга шартнома имзолаган. Жангдаги натижаларга қараб бу муддат яна узайтирилиши мумкин бўлади. У мазкур нуфузли турнирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчи сифатида тарихда қолди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги иккинчи жанги муддати ва рақиби аниқ бўлди