Жорий йилнинг 28 октябр ва 6 ноябр кунлари, Туркиянинг Чорум шаҳрида 16 ёшгача бўлганлар орасида Бутунжаҳон Шахмат олимпиадаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуоти хизмати маълумотига кўра, спортчиларнинг мусобақада қатнашиш харажатларини Рақамли иқтисодиёт қўллаб қувватлаш “Рақамли ишонч” фонди томонидан молиялаштирилган.
Юртимиз шарафини Халқаро тоифадаги гроссмейстерлар Абдусатторов Нодирбек, Синдаров Жавоҳир, ФИДЕ спорт устаси Касимов Али, Мадаминов Муҳиддин, Халқаро тоифадаги спорт устаси Омонова Умида ҳимоя қилишди ҳамда турнирда қатнашган 250 дан ортиқ иштирокчи орасида жамоавий ҳисобда фахрли 2 - ўринни эгаллашди.
16 ёшгача бўлганлар орасида Бутунжаҳон Шахмат олимпиадаси 9 турдан иборат бўлиб, швейцарча тизимда бўлиб ўтади. 9 тур натижасига кўра, ҳамюртларимиз 15 очко жамғаришди. Биринчи ўринни Озарбайжон терма жамоаси 16 очко билан, 14 очко билан Беларус термаси учинчи ўринни эгаллашди.
Шахматчиларимизга ғалабалар давомийлигини тилаб қоламиз. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»