
UFCдаги илк ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов навбатдаги жангини 9 декабрда ўтказади. Бу ҳақда спортчи ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
АҚШ пойтахти Вашингтонда бўлиб ўтадиган беллашувда унинг рақиби америкалик Тревор Смит бўлади.
Америкалик спортчи шу вақтга қадар 11 маротаба октагонга кўтарилган. Улардан 6 тасида мағлубият аламини тотиб кўрган.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов ўзининг UFCдаги илк жангини Копенгагенда ўтказган эди. Ўшанда спортчи италиялик Ди Чирикони мағлубиятга учратган эди.
Маҳмуд МуродовUFC ЖангчисиТревор СмитВашингтон БеллашувиИлк ЖангАмерикалик СпортчиСпортчи Instagram Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар