16:08 / 10.11.2019
3 159

Ўзбекистон МТЖ. Қирғизистонга қарши ўйнаган икки футболчи Дубайга учиб кетди

Ўзбекистон МТЖ. Қирғизистонга қарши ўйнаган икки футболчи Дубайга учиб кетди
Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қирғизистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказганидан хабарингиз бор.
Мазкур баҳсда миллий терма жамоа сафида дебют қилган Шароф Муҳитдинов ва Аброр Исмоилов бугун тонгда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан бирга Дубайга учиб кетишди. Биласиз, келаси йилнинг 8-26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида U-23 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади. Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда.

13-19 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида 23 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасида халқаро турнир ташкил этилади. Унда БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Сурия, Жанубий Корея, Ироқ, Иордания ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Шу боис миллий терма жамоага номзод бўлган кўплаб футболчилар ОТЖ ихтиёрига қўйиб юборилди ва улар Саудия Арабистони билан ўйинда иштирок эта олишмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон МТЖ. Қирғизистонга қарши ўйнаган икки футболчи Дубайга учиб кетди