Бир неча кун аввал Sports.uz сайти мухбири Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов билан интервью ташкил этди. Унда мураббий саволларга жавоб берар экан, фикрлари давомида Драган Черан борасида тўхталди.
- Адашмасам, келгуси йили Чераннинг юртимизда ўйнашни бошлаганига беш йил тўлади. Агар у Ўзбекистон фуқаролигига эга чиқишни истаса, жон деб миллий термага таклиф қилган бўлардик, - деди Абрамов.
Маълумот ўрнида, Драган Черан 2016-2018 йилларда "Насаф" шарафини ҳимоя қилди. 2018 йилдан "Пахтакор" клубига кўчиб ўтди. Вадим Абрамов айтганидек, Чераннинг юртимиздаги фаолиятига кейинги йил 5 йил тўлади ва у Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилса, терма жамоага чақирилиши мумкин.
Ҳозирда "Пахтакор" тўпурари бўлиб турган сербиялик ҳужумчи ўз юртида 21 ёшликлар терма жамоасида 3 та ўйин ўтказган, холос. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди
Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?