18:48 / 11.11.2019
3 699

Вадим Абрамов терма жамоа йиғинидаги 4 футболчига жавоб бериб юборди

Вадим Абрамов терма жамоа йиғинидаги 4 футболчига жавоб бериб юборди
Айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғин ўтказмоқда.
«Қирғизистон билан ўтказилган ўртоқлик учрашувидан сўнг терма жамоа ихтиёрини бир неча футболчи тарк этди.

Шароф Муҳиддинов ва Аброрбек Исмоилов Олимпия терма жамоаси билан бирга БААга халқаро турнирга йўл олишди. Шунингдек, сал аввал Азиз Ғаниев ҳам олимпиячилар сафига бориб қўшилган эди.

Акбар Исматуллаев, Сардор Мирзаев, Санжар Шоаҳмедов ва Хумоюн Муртазоевлар эса ўз клубларига йўл олишди. Уларга терма жамоа мураббийлар штаби томонидан ушбу йиғин давомидаги меҳнати ва жамоа тайёргарлигига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдириб ўтилди. Ушбу футболчилар терма жамоага номзод сифатида мураббийларнинг доимий кузатувида бўлишади», дея хабар беради ЎФА матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вадим Абрамов терма жамоа йиғинидаги 4 футболчига жавоб бериб юборди