Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида Ўзбекистон - Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги баҳс ҳақида фикр билдирди.
"Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони ўйинидан олдин бир сайтга интервью бериб, терма жамоамиз ғалаба қозонишини тахмин қилгандим. Ўйиннинг 80-дақиқасигача тахминим ўзини оқлаётган эди. Ҳаммаси баҳс охирида ўзгариб кетди.
Ўйиндан кейин бош мураббий айтганидек футболчилар ҳиссиётларга берилишди. Шу ерда бир савол пайдо бўлади: Агар футболчилар на руҳан ва на жисмонан тайёр бўлмаса, мураббий 12 кунлик йиғинда нима қилди?
Эслатиб ўтаман, Эвре Ренарда ўйинга тайёргарлик учун бунча вақт йўқ эди. "Ал-Ҳилол" футболчилари (8 нафар) Чемпионлар лигаси финалидан сўнг терма жамоа йиғинига қўшилишди, аммо ўша қийин баҳс уларга халал бермади (Ўзбекистон дарвозасини фақат "Ал-Ҳилол" футболчилари ишғол қилишди).
Мураббийлар штаби мағлубиятнинг сабабини топиб, март ойидаги баҳслар учун тайёргарлик режасига керакли ўзгартиришлар киритишига умид қиламиз. Терма жамоамиз иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқишига ҳозир ҳам ишоняпман. Айни дамда Ўзбекистон МТЖда 6 очко мавжуд. Йигитларимиз навбатдаги 3та учрашувда ғалаба қозонса иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши 4та жамоа сафида бўлиши эҳтимоли катта. Терма жамоамиз ишга тўғри ёндошса, Саудия Арабистонини ҳам енгиб, гуруҳда биринчи бўла олади.
Савол бошқа нарса ҳақида: Кейинчи? Учинчи босқичда Фаластин, Яман ва Сингапур бўлмаслиги аниқ. Ҳозирги Саудия Арабистони ўсишда давом этади. Янги мураббий жамоани яхши билади, ёшлар тажриба тўплайди: Бир ҳафтадан сўнг саудияликлар Кўрфаз Кубогида иштирок этишади ва улар бу мусобақада ашаддий рақибларга қарши камида 3та учрашув ўтказишади. Бу жамоа ва Ренар фойдасига хизмат қилиши аниқ.
Бизчи? Терма жамоамиз навбатдаги ойларда ниманинг эвазига кучаяди?" - деб ёзди Алишер Никимбаев. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади