
Германия, Голландия, Хорватия ва Австрия терма жамоалари ҳам мусобақа чипталарига эга чиқишди.
С гуруҳи вакиллари Германия ва Голландия терма жамоалари қитъа чемпионатининг финал босқичига йўл олишди.

Бугун Белорусияни (4:0) мағлуб этган Германия гуруҳда 18 очко билан биринчи, Шимолий Ирландия билан нурсиз дуранг ўйнаган голландлар 16 очко тўплагани ҳолда иккинчи ўрин билан мусобақага йўл олишди.

Словакияни мағлуб этган Хорватия (3:1) 8-турдан кейин E гуруҳида карвонбоши бўлиб турибди. Венгрияда 12, Уэльсда эса 11 очко бор. Шу тариқа хорватлар Евро-2020 нинг навбатдаги иштирокчисига айланишди.

Шимолий Македонияни мағлуб этган австрияликлар 19 очко тўплаб G гуруҳи ғолиби сифатида мусобақа чипталарини нақд қилишди. мазкур гуруҳда иккичи ўринни эгаллаб турган Словения терма жамоаси ҳисобида эса 14 очко бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.