Ўзбекистон миллий терма жамоаси кечаги машғулотларини ТТЙМИ стадионида ўтказди.
Машғулотлар жараёнини кузатиб футболчилар юзида тушкунлик йўқлигига гувоҳ бўлдик. Барча бир мақсад йўлида ҳаракат қилмоқда, иштиёқ юқори даражада. Юқоридаги сўзларимизга терма жамоа аъзоси Жалолиддин Машарипов ҳам қўшилган ҳолда, олдинда кутаётган учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Саудия Арабистони билан кечган ўйинни эсдан чиқардик. Боиси, олдинда масъулиятли учрашувлар бор. Бу билан тўхтаб қолмаймиз, уч очко қўлга киритадиган баҳслар кутиб турибди. Мағлубиятни унутиб, Фаластинга қарши тайёргарликни давом эттиряпмиз. Кайфият аъло даражада. Эртанги рақиб ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи турда сафарда ўтказган ўйинимизни кўриб чиқдик.
Мураббийларнинг кўрсатмалари асосида ҳаракат қиламиз ва ғалаба учун боримизни берамиз. Насиб қилса эртага мухлисларга манзур келадиган футбол намойиш этамиз. Ишқибозлардан стадионга келиб яна шундай қўллаб-қувватлашларини ва биз билан охиргача бўлишларини сўраб қоламан. Биз ҳам ғалаба билан уларни хурсанд қилишга интиламиз”, - деди Жалолиддин Машарипов.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди