16:14 / 19.11.2019
2 685

Ўзбекистон клублари яна ОФК Кубогида иштирок этиши мумкин

Ўзбекистон клублари яна ОФК Кубогида иштирок этиши мумкин
Фото: AFP/Getty Images
Осиё Футбол Конфедерацияси Чемпионлар Лигаси ва ОФК Кубогини ислоҳ қилишни режалаштирмоқда.

Хусусан, 2021 йилдан бошлаб, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари сони 32тадан 40тага етиши мумкин. Бироқ бу ОФК рейтингида дастлабки 6та ўринни эгаллаган мамлакатлар, жумладан Ўзбекистоннинг ҳам квоталари сонини оширмайди. Бу мамлакатлар учун ОФК Кубоги гуруҳ босқичидан 1та жой ажратилиши режалаштирилмоқда.

Ислоҳотлар 5 кундан сўнг, Мусобақаларни ўтказиш қўмитасида кўриб чиқилади. Агар ижобий қарор қабул қилинса, Ўзбекистоннинг 3та клуби (Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида 1та, саралаш босқичида 1та ва ОФК Кубоги гуруҳ босқичида 1та) Осиё кубокларида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор ўзбек клублари ОФК Кубогида 2012 йилда иштирок этган ва Фарғонанинг “Нефтчи” клуби 1/8 финалга чиққан эди. Шундан сўнг, мусобақанинг нуфузи пастлиги баҳонасида Ўзбекистон бу турнирда иштирок этишдан бош тортди.

2011 йилда эса Қаршининг “Насаф” клуби ОФК Кубогида ғалаба қозонган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон клублари яна ОФК Кубогида иштирок этиши мумкин