ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Фаластин учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов иштирок этди.
"Барчани ғалаба билан табриклайман. Менимча ўйин сизларга завқ бағишлади деб ўйлайман. Йигитлар 5 кун олдинги мағлубиятдан чиқиб кета олишганидан хурсандман. Ўйинни назорат қилдик", - дейди Вадим Абрамов.
- 75-дақиқадан кейин футболчиларга нима бўлмоқда?
- Гап шундаки тўпни назорат қилишимиз керак. Аммо футболчилар назорат деганда рақиб майдонида бўлишини тушунишмади. Москва ҳам тезда қурилмаган. Бунинг устида ишлаймиз.
- Олег Зотеев ва Одил Аҳмедов ҳақида қандай фикрдасиз? Аҳмедовни яна ҳимояда қамаймизми?
- Иккаласи ҳам яхши ўйнади. Агар ҳимояда яхши ўйнайверса Аҳмедов ҳимояда ўйнайди.
- Тўғри бугун ютдик, аммо негадир майдон марказида тўп узатишда кўп хато қилдик...
- Тўғри айтдингиз. Албатта камчиликлар бўлди. Йигитлар ҳисобдан келиб чиқиб ўйнашди.
- Бир вақтлар сиз сафарда Японияни ютгансиз. Албатта ҳали анча вақт бор, Саудия Арабистонини сафарда юта оламизми?
- Ўшанда мен 1,5 йил ишлаб қўйгандим. Бу давр ичида барчаси ўзгариши мумкин. Терма жамоа аъзолари клублардан келишади, ўша ўйинга яқин футболчилар қандай формада бўлишини кўриш керак. Тўғри у ерда иссиқ бўлади, аммо Саудия Арабистони терма жамоаси аъзолари ҳам "противогаз" билан ўйнашмаса керак.
- Терма жамоа катта танаффусга чиқмоқда. Кейинги режалар қандай?
- Март ойида менимча Қозоғистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришганмиз. Шу ўринда Жанубий Корея Бразилия билан, Саудия Арабистони Парагвай билан ўйнамоқда. Биз ҳам шундай даражадаги жамоаларга қарши ўйнашни истардик. Қишда футболчиларни йиғинма йиғин олиб юришни истамаймиз. Бундан ташқари "Пахтакор" ва икки клубимиз ОЧЛда иштирок этади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»