
Фото: Getty Images
«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб ўз расмий сайтида маълум қилди.
Почеттино «Тоттенҳэм»ни 2014/2015 йилги мавсумдан бери бошқариб келаётганди. Унинг бошқарувида жамоа ўтган мавсум Чемпионлар Лигаси финалига чиққан ва унда «Ливерпуль»га ютқазиб қўйган эди (0:2). Аргентиналик мутахассис фаолияти давомида «Эспаньол», «Саутҳэмптон» каби жамоаларни ҳам бошқарган.
«Шпорлар» ушбу мавсумни муваффақиятсиз ўтказиб, АПЛда 12-турдан сўнг 14 очко билан 14-ўринни эгаллаб туришибди. Жамоа 1-ўриндаги «Ливерпуль»дан 20 очкога ортда қолиб кетган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар