Ҳозирги кунда профессионал бокс оламининг супер оғир вазн тоифасидаги энг машҳур вакилларидан бири буюк британиялик Тайсон Фьюри эканлиги барчага маълум. У топ боксчилар сирасига киради. У ҳаваскор боксда ҳам бир қатор совринларни қўлга киритган. 2006 йил Марокашнинг Агадир шаҳрида бўлиб ўтган, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг +91 кг вазнида бронза медални қўлга киритганди.
Фьюри ярим финал доирасида мағлубиятга учраб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан ўрин олишга мажбур бўлган. Айнан, уни ким мағлубиятга учратганини биласизми? “Лўлилар қироли” дея эътироф этилувчи ушбу британ боксчиси мазкур босқичда юртдошимиз томонидан тўхтатилган эди. Дарҳақиқат, қўқон бокси тарбияланувчиси Сардор Абдуллаев уни том маънода мағлуб қилган.
Биз ушбу боксчимиз билан боғланиб, мазкур жанг ҳақидаги фикрларини билишга қизиқдик...
- Яхши жанг бўлганди. Уни адашмасам 12 очко фарқи билан ютгандим. У вақтда натижа қандай тарзда ҳисобланишидан хабардор бўлсангиз керак. Ярим финал баҳси эди. Финалга етиб борганман. Афсуски, ҳал қилувчи жангда руминиялик К. Сиоканга тенг курашлар остидаги жангда имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритганман. Бронзани Тайсон Фьюри билан бирга яқинда Александр Поветкин билан рингга чиқадиган Майкл Хантер қўлга киритганди.
Эслатиб ўтамиз: "Олтин қўлқоп" клуби тарбияланувчиси, Мансур Муқимов шогирди Сардор Абдуллаев фаолияти мобайнида ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ҳамда Осиё чемпионати кумуш медаль соҳиби, ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиби, харбийлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди