Хабарингиз бор, "Тоттенхэм" Маурисио Почеттино истеъфога чиқариб, унинг ўрнига Жозе Моуриньони таклиф қилди.
ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида ушбу воқеликка қуйидагича фикр билдирди.
- Ҳаётда шундай тушунарсиз вазиятлар бўлиб турар экан. "Тоттенхэм" Англияда топ-тўртликдан ташқаридаги кучли ўртамиёнадан топ-олтиликнинг стабил аъзосигача бўлган йўлни Маурисио Почеттино билан бирга босиб ўтди. Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашувчи позициясидан шу турнир финалчиси даражасига етди. "Тоттенхэм" топ-6 ичида бюджети камроғи, лекин тўртинчи ўриндан пастга тушмасди. Стадион қурилаётганда трансферга маблағ ажратилмади умуман. "Шпорлар" ёқимли футбол намойиш этиб келишди, яъни - биз кучсизмиз, деб иккинчи рақам бўлиб ўйнашни одат қилишмади. Почеттино барқарор ўсишга эришаётганди.
Уни бўшатиш фикри Левида қаердан пайдо бўлди? Омадсиз стартми? Балки. Лекин, реал олиб қараганда, бу мавсум "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га бас келиш қийинлигини ҳамма тушуняпти. "Тоттенхэм"га Жозе Моуриньо мураббий бўлди. Бундан ҳулоса - клуб имкониятлари кенгаяди. Почеттино бор имкониятдан максимал фойдаланарди. Моуриньо эса талабни катта қўяди. Талабга яраша титуллар ҳам юта олади. ТОП мураббий! Маурисиога эса бир нарса етишмади - титул. Фақат битта томони менга ёқмади, оғир даврда жамоани тортган Почеттинога нисбатан етарлича ҳурмат кўрсатилмагани. Шуни ҳисобга олмаса, қолгани яхши.
Почеттино "Тоттенхэм"дан кам бўлмаган жамоада ишласа керак. Моуриньо жойига келди, қадриятлар ҳали ўйин услубигача таъсир қиладиган даражада илдиз отмаган, ютуқларга тўймаган клуб. Йўналишни ўзи белгилайди. Учинчи томон - клубнинг ўзи. Унинг фойда зарарини эса вақт кўрсатади. Маур кетди, Маур келди, - дея ёзиб қолдирган Даврон Файзиев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»