17:30 / 22.11.2019
5 849

Ҳабиб Нурмагомедовга ноёб совға берилди

Ҳабиб Нурмагомедовга ноёб совға берилди
Фото: Отабек Умаров телеграм канали
Эртага, 23 ноябрь куни Тошкентда GFC 20 мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақага дунёнинг таниқли спортчилари таклиф этилган.
Хусусан, Россиялик аралаш яккакураш устаси, UFC бўйича жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов фахрий меҳмон сифатида 20 ноябрь куни Тошкентга етиб келганди.

Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров бугун Ҳабиб Нурмагомедов ва унинг жамоадошларини ўзбекча таомлар билан меҳмон қилди.
Шунингдек, Отабек Умаров фахрий меҳмонга ноёб совға тақдим этди ва ўзининг телеграм каналида «Ўзбекистонга хуш келибсиз!», деб ёзиб қолдирди.

Ўз навбатида, Ҳабиб Нурмагомедов ҳам инстаграм каналида «Ўзбекистон доим илиқ кутиб олади» деб ёзди.
Фотога кўра, махсус совғада UFC ринги ва унинг ичида чемпионлик камарига эга Ҳабиб Нурмагомедов ҳайкалчаси акс этган. Сувенир — кўринишидан олтиндан тайёрланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳабиб Нурмагомедовга ноёб совға берилди