
Лондоннинг “Челси” клуби хўжайини Роман Абрамович жамоани сотиб юбориш борасидаги қарорини яна қайта ўйлаб кўрди.
The Telegraph нашрининг ёзишича 53 ёшли россиялик бизнесмен дастлаб “Челси”ни сотиб юборишга қарор қилган эди. Бироқ, 2 та сабаб туфайли у бу фикридан қайтди.
Биринчидан, Абрамович ўзини қаноатлантирадиган таклиф олмаган. Иккинчидан, жамоанинг жорий мавсум кўрсатаётган муваффақиятли ўйинидан руҳланиб кетган.
Маълумот учун, Абрамович “Челси”ни 2003 йилда сотиб олган эди. Ўтган давр мобайнида жами 18 та совринни қўлга киритишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар