Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимида жисмоний тайёргарлик ва спорт соҳасига катта эътибор қаратилиб, ҳар хил йўналишларда мусобақа ва беллашувлар ташкил қилинмоқда. Ана шу эътибор самараси бўлиб Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари орасида турли спорт турлари бўйича Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионлари етишиб чиқаётганлигини Баҳодир Жалолов, Бобо-Усмон Батуров, Муроджон Аҳмадалиев, Ҳасанбой Дўсматовлар мисолида кўришимиз мумкин.
Спортнинг турли йўналишларида юқорида номлари қайд этилган чемпионларимиз каби спортчиларнинг заҳирасини яратиш мақсадида жорий йилнинг 18-20 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “ЖАР” спорт мажмуасида Миллий гвардия томонидан спортнинг қўл жанги тури бўйича Ўзбекистон Республикаси биринчилиги учун мусобақа ташкил этилди.
Мазкур турнирда жами 7 та (-65, -70, -75, -80, -85, -90, +90) вазн тоифасида 120 га яқин Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларидан ташкил топган 18 та жамоа иштирок этиб, ўз кучларини синовдан ўтказдилар.
Мусобақа муросасиз жангларга бой бўлди. Беллашувлар якунига кўра 1-ўринни Миллий гвардия Тошкент вилояти батальони, 2-ўринни Хоразм вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ва 3-ўринни Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти жамоалари эгаллаб, ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.
Шунингдек, ғолиблар 2020 йилда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида бўлиб ўтадиган қўл жанги бўйича мусобақага йўлланмани қўлга киритдилар.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»