
Самарқандда ўтказилган «Invest in Samarkand» I халқаро инвестицион форумида Испаниянинг «Реал Мадрид» футбол академияси Самарқанд филиалини ташкил этиш юзасидан келишув меморандуми имзоланиши кутилаётгани ҳақида хабар бергандик.
UzA’нинг хабар беришича, инвестицион форум давомида Самарқанд вилояти футбол ассоциацияси ва Испаниянинг «Реал Мадрид» футбол академияси ўртасида келишув меморандуми имзоланди.

«Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов форум доирасида «Реал» клубининг Марказий Осиё ва Африка қитъаси бўйича махсус вакили Аренильяс Иниго Чавесни қабул қилди.

Учрашув давомида Самарқандда «Қироллик клуби» академиясини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда иккала томон мазкур ҳамкорликни амалга ошириш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари, талаб ва таклифларини билдирди. Якунда келишув меморандуми имзоланди» - дея ёзилади манбада.

Маълумотларга кўра, академия филиали Самарқанд шаҳридаги Мотрид қўрғонида ташкил этилиши режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар