Ўзбекистонда футболни аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турига айлантириш, юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, мамлакат футболини ривожланган мамлакатлар билан рақобат қила оладиган даражага етказиш, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш, футбол клублари фаолиятини ривожлантириш, терма жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этиш, мамлакатимизда футбол бўйича йирик халқаро мусобақалар, жумладан, ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари ўртасида жаҳон ва қитъа биринчиликларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси тайёрланди ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамасига қўйилганидан хабарингиз бор.
Ўзбек футболига бефарқ бўлмаган ишқибозлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида, қатор веб-сайтларда, шунингдек, ижтимоий тармоқларда Фармон лойиҳасида кўрсатилган янги ташаббусларга ўз муносабатларини билдириб, таклиф ёки тавсияларини қолдиришмоқда. Таклифлар ЎФА мутахассислари томонидан синчковлик билан ўрганиб, таҳлил этиб борилмоқда.
Кенг жамоатчилик томонидан билдирилаётган фикр-мулоҳаза, қолаверса саволларнинг катта қисми букмекерлик идоралари мавзусида бўлмоқда.
Қуйида ушбу мавзу бўйича келиб тушган саволларга ЎФА юристи – Д.Норқобилов тўхталиб ўтади:
- Йиллар давомида мазкур фаолиятнинг таъқиқланиши ҳамда назорат қилинмаслиги натижасида спорт соҳасида, жумладан, футболда бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Хабарингиз бор, 2019 йил давомида келишилган ўйинларга қарши кураш ва уларнинг олдини олиш жуда фаол амалга оширилмоқда. Мазкур жараёнда Ўзбекистонда 2 та муҳим жиҳатга эътибор қаратиш лозим экани ойдинлашди:
1) Миллий қонунчилик доирасида, хусусан, Жиноят Кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда футбол фаолияти билан шуғулланувчи мутахассислар томонидан букмекерлик фаолияти билан шуғулланиш, тотализатор ўйнаш, ўйинга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишилган ўйинлар ўтказиш ва уларда иштирок этиш юзасидан жавобгарликнинг белгиланмаганлиги;
2) Келишилган ўйинлар ташкил этилишига асосий сабаб бўлган букмекерлик фаолиятининг расман рухсат этилмаганлиги ҳамда бунга қарамасдан мазкур соҳанинг ноқонуний равишда ривожланаётганлиги.
Шу муносабат билан мазкур фармон лойиҳасида юқоридаги икки муҳим жиҳат бўйича таклиф тайёрланди ва ечим 2 босқичда амалга оширилиши белгиланди:
1) Футбол фаолияти билан шуғулланувчи мутахассислар томонидан букмекерлик фаолияти билан шуғулланиш, тотализатор ўйнаш, ўйинга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишилган ўйинлар ўтказиш ва уларда иштирок этиш юзасидан жавобгарликнинг миллий қонунчилик доирасида аниқ белгиланиши юзасидан манфаатдор вазирлик ва идораларга 2020 йил 1 июнга қадар парламентга аниқ таклиф киритиш вазифаси юкланди.
Бу вазифа ижроси таъминланиши натижасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари, хусусан Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда келишилган ўйинларга қарши кураш ва уларнинг олдини олиш жараёнини олиб боришига имконият яратилади.
Бу жараён футбол фаолияти билан шуғулланувчи мутахассисларни огоҳликка чақириб, уларнинг атрофидаги келишилган ўйинларга бевосита алоқадор бўлган шахсларни аниқлашга ҳамда уларнинг мазкур ноқонуний фаолиятига чек қўйишга ёрдам беради;
2) Ҳозирги кунда келишилган ўйинлар натижасида ноқонуний фаолият юритаётган букмекерлик компаниялари орқали катта ҳажмдаги валюта маблағлари Ўзбекистондан чиқиб кетмоқда ҳамда мазкур фаолият билан шуғулланувчи шахслар томонидан профессионал футболчилар, мураббийлар ва футбол клублари расмий шахсларини алдов йўли билан ушбу фаолиятга жалб қилиш, уларга кейинчалик руҳий босим, қўрқитиш, алдаш, зўрлик ўтказиш, таҳдидлар билан ўз буйруқларини мажбуран бажартириш ҳолатлари учрамоқда. Баъзи ҳолатларда эса уларга тан жароҳати етказилиши ва ўлими билан тугамоқда.
Бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун эса ҳозирги кунда бизда етарлича ҳуқуқий механизм мавжуд эмас. Фаолиятнинг ўзи ҳам амалда таъқиқланган. Биз худдики, соя билан курашаётгандек ҳолатдамиз.
Бугунги кунда мазкур фаолиятни расман йўқ деб инкор қилишимиз кейинчалик ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Иқтисодий жиҳатдан мазкур фаолиятдан келадиган даромаднинг давлат ғазнасига солиқ сифатида тушмаслиги ҳамда футболни ривожлантиришга сарфланмаслиги, ижтимоий жиҳатдан эса ёш авлодни, хусусан ёш футболчиларни болалигидан бошлаб маънавий жиҳатдан заҳарланиши, таваккалчиликка асосланган ўйинларга муккасидан кетишига олиб келади.
Шу сабабли 2020 йил давомида букмекерлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиниши бўйича ҳамда мазкур фаолиятга рухсат берилган тақдирда, уни назорат қилиш механизмларини норматив ҳуқуқий асоси ишлаб чиқилади ва тегишли тартибда жорий этилади.
Назорат механизмларини ишлаб чиқишда қуйидаги асосий факторларга эътибор қаратилади:
* Вояга етмаган шахсларнинг мазкур фаолият билан шуғулланиши ва букмекерлик идоралари орқали пул тикиши мутлақо таъқиқланади;
* Таваккалчиликка берилувчан фуқароларимизни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ҳимоя қилиш мақсадида пул тикиш меъёри ва пул тикиш давомийлигини чегараси белгиланади;
* Букмекерлик фаолияти кўпинча интернет тармоғи орқали амалга оширилаётганини инобатга олиб, мазкур виртуал жараёнга давлат томонидан халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида назорат механизмлари жорий этилади;
* Букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи идораларнинг даромадларидан маълум бир қисмини футболни ривожлантириш учун йўналтириш механизми жорий этилиб, доимий назорат қилинади.
Шундан сўнггина 2021 йил 1 январдан бошлаб, мазкур фаолиятга расман рухсат берилиши режалаштирилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»