15:30 / 26.11.2019
2 393

Фазлиддин Ғойибназаровнинг рақиби аниқ бўлди

Фазлиддин Ғойибназаровнинг рақиби аниқ бўлди
Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган Фазлиддин Ғоибназаровнинг (7-1, 4 КО) Қозоғистонда 16 декабрь куни навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Лекин рақиби аниқ эмас эди.

Бу борада боксчимизнинг мураббийи Аброр Турсунпўлатов ойдинлик киритди. Юртдошимизга ушбу жангда аргентиналик Мауро Максимилиано Годой рақиблик қилади. Мазкур чармқўлқоп устаси жуда тажрибали бўлиб, у профи рингда 38 маротаба жанг ўтказган. Уларнинг 32 тасида ғалаба қозониб, 5 маротаба мағлубият ва бир бор дуранг қайд эта олган. Ғалабаларининг 17 тасини нокаут эвазига қўлга киритади.

Эслатиб ўтамиз: Ғоибназаровнинг 9-жанги 16 декабрь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фазлиддин Ғойибназаровнинг рақиби аниқ бўлди