3 271
Сардор Рашидов: «Купер истеъфога чиқарилгач, Қатардаги ҳамма мисрликлар мени табриклашганди»
Сардор Рашидов Вадим Абрамов мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоасидан таклиф олмаган бўлса-да, клуби «Қатар СК» сафида ўз голлари билан мухлисларни қувонтирмоқда. У ФИФА кунлари сабаб юзага келган танаффусдан фойдаланиб, юртимизга қайтди.
Фурсатдан фойдаланган Kun.uz сайти мухбири Жиззахда Сардор Рашидов билан учрашиб, интервью олди. Суҳбат давомида легионер футболчи миллий жамоамиз собиқ бош мураббийи Эктор Купер ҳақида ҳам фикр билдирди.
«Эктор Купер ўйин ва натижа жиҳатдан бизга ҳеч нарса бермади. Қатарда мисрликлар жуда кўп. Клубимизда ҳам мисрлик футболчилар, мутахассислар, клуб ишчилари талайгина. Қизиғи, Купер бизга бош мураббий бўлганида уларнинг аксарияти «Купер сизларда иш бошлабди, муаммога йўлиқибсизлар-да», дейишганди. Негадир мисрликларнинг ҳаммаси Куперни ёқтиришмасди. Қайси мисрлик билан гаплашмай, у бизни “ўлдириб кетган” дейишарди. Купер истеъфога чиқарилгач, Қатардаги мисрлик мураббий ва футболчилар хурсанд бўлиб, мени табриклашганди.
Айнан унинг қўл остидаги ўз ўйиним ҳақида гапирадиган бўлсам, ўшанда мен ҳужум ҳақида эмас, кўпроқ ҳимоямиз ҳақида ўйлашим керак эди. Унинг талабини бажармасам, дарҳол захирага оларди. Бизда ҳужумкор яхши футболчилар кўп бўлса-да, Эктор Купер энг аввало ҳимоя ҳақида ўйлашимиз кераклиги ҳақида гапирарди. Ҳаттоки Мисрда ҳам шундай ишлаган экан. Мисрликнинг айтишича, Купер Миср терма жамоасида ҳам Муҳаммад Салоҳдан бошқа ҳаммани асосан ҳимояда тўп суришларини талаб қилган экан» - дейди Сардор Рашидов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»