
Хабарингиз бор, "Локомотив" клуби устози Самвел Бабаян Хитойнинг "Чанчун Ятай" клуби билан шартнома тузди.
"Темирйўлчилар" раҳбарияти айни пайтда янги бош мураббий изламоқда. Эшитишимизга қараганда Бабаяннинг ўрнини Максим Шацких ёки Улуғбек Бақоев эгаллаши кутилмоқда.
Улуғбек Бақоев бу йил 5-турда "Сўғдиёна" бош мураббийига айланган ва чемпионатда клуб билан бирга 4-ўринни эгаллади.
Максим Шацких эса шу йилнинг август ойига қадар Киевнинг "Динамо" клуби бош мураббийи Александр Хацкевичга ёрдам бераётган эди. 14 август куни Киев клуби раҳбарияти Хацкевич бошчилигидаги мураббийлар штабини истеъфога чиқарган эди. Шундан буён Шацких ишсиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар