
Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига мураббийлик соҳасида ўз маҳоратини ошириб келаётган яқин ўтмишнинг етук футболчиларидан бири – Темур Кападзе устозлик қилади, дея хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.
«Темур Кападзе Ўзбекистон U-19 терма жамоасини келаси йилнинг 14–31 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига тайёрлайди. Ёшларимизнинг ушбу чемпионатгача бўлган тайёргарлик режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра U-19 термаси тайёргарлик жараёни санаси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ФИФА кунлари доирасидаги тақвими билан бир вақтга тўғри келмайди. Шу сабабли, Темур Кападзе миллий жамоада ҳам бош мураббий ёрдамчиси сифатидаги фаолиятини давом эттириш имкониятига эга бўлади» - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонида ўтган турнирдаги нохуш ҳолат видеотафсилотлари ЎФАга келиб тушгач Ижроқўм Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев раҳбарлигидаги мураббийлар штабини «нопрофессионаллик» қилгани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича қарор чиқарган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар