Маълумки, юртимизда мураббийларнинг малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда бир гуруҳ мутахассисларимизга «Про» лицензияси учун ўқув-семинарлари ўтказилмоқда ва бу бир нечта модулларни ўз ичига олади. Навбатдаги модулда эса мураббийлар хорижда малака ошириши белгилаб қўйилганди.
Шу боис «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, «Пахтакор» клубининг спорт директори Жаъфар Ирисметов ҳамда ушбу клубнинг мураббийлар штабида ишлаб келаётган Жасур Абдураимов айни пайтда Туркиянинг етакчи клубларидан бири ҳисобланган «Бешиктош» клубида ўз малакаларини оширмоқдалар. У ерда ушбу жамоанинг машғулотлари, ўйинлари, футбол тизими ва яна бошқа масалалар бўйича ўзлари учун янги билимларни ўзлаштирмоқдалар.
Бу ҳақда Жаъфар Ирисметов ўзининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган.
Эътиборлиси, Ирисметов «Бешиктош» клубининг бош мураббийи Абдулла Авчи билан учрашган ва унга ўзбекона зарбоф тўн совға қилган. Ирисметовнинг маълум қилишича, вакилларимиз Туркияда 14 декабрга қадар малака оширадилар. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди