2019 йилги календар йилида ҳозирча фақат битта футболчига клуб ва терма жамоаси сафида 50 тадан ошиқ гол уриш насиб этди.
“Бавария” ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски йил бошидан буён рақиблари дарвозасига 51 та гол (55 ўйин) уришнинг уддасидан чиқди. Иккинчи ўринда “Олтин тўп” соҳиби Лионель Месси бормоқда. У ҳозиргача 49 та гол (55 ўйин) уришга эришди.
Учинчи поғоанада эса 38 тадан гол урган “Ман Сити” вингери Раҳим Стерлинг (57 та баҳс) ва ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе (45 та ўйин) боришмоқда.
Кучли бешликда 35 тадан гол урган Криштиану Роналду ва Серхио Агуэро жой олишган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили энг яхши тўпурарлар баҳсида ғолиб чиқиш учун Мессига 51 та гол киритиш кифоя қилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди