
Ушбу мавсумда Тошкентнинг «Локомотив» клуби шарафини ҳимоя қилган Анзур Исмоилов келаси мавсумни бошқа жамоада бошлаши мумкин.
«Темирйўлчилар» билан амалдаги шартномаси ниҳоясига етаётган тажрибали ҳимоячига «Пахтакор» клуби қизиқиш билдирган. 2020 йилда катта мақсадларни кўзлаётган клуб раҳбарияти Анзур Исмоилов билан бу борада музокара ўтказган.
Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ ҳимоячиси «Пахтакор»да бу йил шартномаси тугаган ва жамоани тарк этиши кутилаётган черногориялик марказий ҳимоячи Марко Симичнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Маълумот учун, Анзур Исмоилов 2019 йилги мавсумда Суперлигада энг кўп – 26 ўйинда, тўлиқ 2340 дақиқа тўп сурган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар