18:54 / 11.12.2019
2 399

"Эл-класико" яна қолдирилиши мумкин

"Эл-класико" яна қолдирилиши мумкин
Ла Сехта нашрининг хабар беришича, Каталония полицияси Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган, Каталониядаги вазият туфайли 18 декабрга қолдирилган "Барселона"-"Реал Мадрид" учрашувидан хавфсирашмоқда. Ҳуқуқни мухофаза қилиш органларининг маълум қилишича, улар бу учрашувнинг хавфсиз ўтишини кафолатлай олишмайди.

"Mossos d'Esquadra"(Каталониянинг полиция автоном кучлари)даги манбанинг Ла Сехтага хабар беришича, полиция ходимларининг етишмовчилиги сабабли "Реал Мадрид" автобусининг манзил бўйлаб хавфсиз харакатланишини таъминлаб бера олишмайди.

Шу сабабли полициянинг фикрича, бу ўйинни ўтказиш мумкин эмас. Вазиятни қийинлаштираётган яна бир сабаб, Барселонада октябр ойида бошланган намойишлар, "эл-класико" куни ҳам бўлиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Эл-класико" яна қолдирилиши мумкин