UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов америкалик жангчи Тони Фергюсонни нима учун ёқмаслигини айтди.
“Тони жуда яхши жангчи ва мен унга қарши шахсий нарсам йўқ, лекин ростини айтсам, мен уни ёқтирмайман. Мен унинг бошида нималар бўлаётганини тушунмайман, менга бу керак керак ҳам эмас. Мен бўлажак жангга эътиборимни қаратаман. Қафас ёпилганда мен ҳар доимгидек ишимни бажараман”, - дейди Нурмагомедов.
Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов ва Фергюсон ўртасида жанг Нью-Йоркда 18 апрелда Barclays Center аренасида ўтказилади.
Нурмагомедов сентябрда Абу-Дабида америкалик жангчи Дастин Пуарьени мағлубиятга учратиб, UFC чемпионлик камарини ҳимоя қилганди.
Фергюсон июн ойида ўтказган охирги жангида Серрон устидан ғалаба қозонганди. Фергюсон профессионал карьерасида 25 та жангда ғалаба қозонган бўлса, 3 та жангда мағлубият аламини тортган. Нурмагомедов 28 та жанг ўтказган бўлса, барчасида ғалаба қозонган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди