14:02 / 14.12.2019
3 448

Ҳабиб ва Фергюсон ўртасидаги жанг расман тасдиқланди

Ҳабиб ва Фергюсон ўртасидаги жанг расман тасдиқланди
Фото: Getty Images
UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов навбатдаги жангини Тони Фергюсонга қарши ўтказиши расман эълон қилинди.

Ушбу жанг 2020 йилнинг 18 апрель куни Нью-Йоркда UFC 249 турнири доирасида ташкил этилади. Енгил вазндаги UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон UFC доирасида 12 ўйиндан иборат ғалабали серия қайд этишган. Ҳабиб сўнгги жангларида муддатдан аввал Конор Макгрегор ва Дастин Порьени мағлуб этган бўлса, Фергюсон Энтони Петтис ва Дональда Серронени таслим қилганди.

Эслатиб ўтамиз, бу Ҳабиб ва Фергюсон ўртасидаги жангни ташкил этиш бўйича бешинчи уринишдир. 2015 йил декабрь ойида ушбу жанг Ҳабибнинг жароҳати сабаб қолдирилган бўлса, 2016 йилда Тони жароҳатга йўлиқди. 2017 йилда жанг Нурмагомедовнинг вазни туфайли қолдирилган бўлса, 2018 йил апрель ойида эса Фергюсоннинг тиззаси ҳочсимон пайидан олган жароҳати боис, жанг ўтказилмаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳабиб ва Фергюсон ўртасидаги жанг расман тасдиқланди