date
views 3 196

"Манчестер Сити" Гвардиоланинг ўрнига номзод топиб қўйди

"Манчестер Сити" Гвардиоланинг ўрнига номзод топиб қўйди
"Манчестер Сити" клуби раҳбарияти жамоанинг бўлажак бош мураббийи ҳақида ўйламоқда.

The Sun нашри хабарига кўра, "Лестер"ни бошқараётган Брендан Рожерс Хосеп Гвардиоланинг ўрнинии эгаллаши мумкин. "Шаҳарликлар" раҳбарияти 46 ёшли Рожерс АПЛнинг давом этаётган мавсумида "Лестер" билан қайд этаётган натижаларидан яхши таассурот олган ва улар келаси ёзда Пеп Гвардиола жамоани тарк этган тақдирда Рожерсни клуб бошқаруви учун таклиф қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг молиявий қудратидаги тафоввутга қарамай, АПЛ мусобақа жадвалида Рожерснинг "Лестер"и Гвардиоланинг "Сити"сини ортда қолдирмоқда.


Манба: Championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Манчестер Сити" Гвардиоланинг ўрнига номзод топиб қўйди