
2016 йилги Олимпиада чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров (8-1, 5 КО) Олмаотадаги бокс кечасида рингга чиқди.
Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчига украиналик Владислав Баранов (6-5-2, 4 КО) рақиблик қилди. Саккиз раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ Ғоибназаровнинг ғалабаси билан якунланди: узоқ танаффусдан кейин рингга қайтган боксчи Барановни кучли зарбаси билан қийин аҳволга солиб қўйди ва рефери техник нокаут ҳолатини қайд этди.
Шу тариқа, Фазлиддин профи-рингдаги ғалабалари сонини 8тага етказди, шундан 5таси — муддатидан аввалги ғалабалар.
Эслатиб ўтамиз Фазлиддин Ғоибназаров профессионал фаолиятидаги ягона мағлубиятини шу йилнинг майида Майкал Фоксдан (21-1, 5 КО) қабул қилиб олганди, у америкалик боксчига қарши кечган 10 раундлик жанг якунида очколар ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.
Фазлиддин ҒоибназаровОлимпиада ЧемпиониПрофессионал БоксНокаут ҒалабасиБокс КечасиВладислав Баранов Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар