Бугун Англия чемпионати 18-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Челси" учрашуви ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан 22:30да бошланади. Ушбу баҳсни Даврон Файзиев шарҳлаб боради.
Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида ўйиндан олдинги фикрлари, бу учрашувнинг аҳамияти борасида сўз юритди.
- Сизни билмадиму, лекин менда Жозе Моуриньо ишлаган клублари эсланганда барибир биринчи бўлиб "Челси" кўз олдимга келади. Қандайдир бир-бирига мос эди улар. Айниқса, иккисида ҳам кескин кўтарилиш даврига тўғри келган биринчи муносабатлар пайтида. Вақт ўтди. Улар ўзгарди. Айланиб келиб Лондон дербисида Моуриньо "Челси"га қарши ўйнайдиган бўлди. Бу ўйин ана шундай кескин бурилишлардан иборат.
"Тоттенхэм"да супер-кучайиш кузатилмоқда, яна битта ютса кучли тўртликда бўлади. "Челси"да эса бунинг акси. Лэмпард ҳамон созлаш ишлари билан банд, охирги ва энг муҳим функция қолди - барқарорлик! Бу учрашувга “устоз-шогирд баҳси” деб таъриф берса ҳам бўлади. Моуриньо собиқ клубларига ўз майдонида ютқазмаган экан. Демак, "Тоттенхэм" - "Челси" дербисини биргаликда кузатамиз, - деди Даврон Файзиев.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин