22:03 / 23.12.2019
3 250

Ўзбекистон МТЖ футболчиси легионерга айланиши мумкин

Ўзбекистон МТЖ футболчиси легионерга айланиши мумкин
Тошкентнинг "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров фаолиятини легионер сифатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sports.uz нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, ҳамюртимизга Россиянинг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида Жамшид Искандеров қишда РПЛ клубларидан бирига ўтиши мумкин. Ярим ҳимячимизга ҳозирча айнан қайси клублар қизиқиш билдираётгани борасида маълумот берилмаган. Аммо Искандеровга БАА ва Қатар жамоалари ҳам қизиқиш билдираётгани ёзилган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 22 ўйин ўтказиб, 3 та гол урган футболчи РПЛга ўтса, Элдор Шомуродов "Ростов", Виталий Денисов "Рубин" ва Вадим Афониндан сўнг тўртинчи футболчига айланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон МТЖ футболчиси легионерга айланиши мумкин