date

Мисрлик футболчи "Навбаҳор"да кўрикдан ўтмоқда

Мисрлик футболчи "Навбаҳор"да кўрикдан ўтмоқда
Янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби йиғинига бирин кетин легионерлар келиши бошланди.

Хабарларга қараганда “лочинлар” сафига 21 ёшли мисрлик футболчи Холид Ҳассан келиб қўшилган. У ярим ҳимоячи амплуасида ҳаракат қилади. Унинг сўнгги жамоаси Мисрнинг “Ал-Олимпи” клуби бўлган.

Таъкидлаш керакки, “Навбаҳор” йиғинига яна 2 нафар мисрлик футболчининг келиши кутилмоқда. Уларнинг бири Миср терма жамоасида тўп суради. “Навбаҳор” эртадан расман машғулотларни бошлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мисрлик футболчи "Навбаҳор"да кўрикдан ўтмоқда