16:07 / 24.12.2019
2 005

Мухлис минбари: Жошуа, Фьюри ҳамда Уайлдер қай бири кучли?

Мухлис минбари: Жошуа, Фьюри ҳамда Уайлдер қай бири кучли?
Ҳозирги кунда ўта оғиир вазнда жараёнлар анча мураккаб... Буни асосий сабаби ҳам шу йилнинг бошида кутилмаганда Энтони Жошуани мағлубияти ва кўпчилик норозилик кайфиятида бўлган реванш жанги ҳисобланса керак. Бундан ташқари WBO Александр Усик билан мажбурий ҳимоя жанги ўтказишини, IBF эса Кубрат Пулев билан жанг ўтказилишни Жошуадан талаб қилмоқда. Яъни, бу камарлар учун мажбурий ҳимоя жангини юқоридаги рақибларига қарши ўтказиши лозим бўлади. Aкс ҳолда эса камарларидан бирини вакант қўйишга тўғри келади.

Энди бевосита ўта оғир вазн тоифасининг ҳозирги кундаги энг кучлилари деб эътироф этилаётган боксчиларни имкониятларига бирма-бир ва атрофлича тўхталиб ўтамиз.

Энтони Жошуа
Энди Руис билан жангидаги дастлабки сенсацион шармандали мағлубиятлардан сўнг ҳам ўзига келишга куч топа олди. 7-декабрдаги жангда мухлисларбоп жанг қилмаган бўлсада, натижа учун ҳаракат қилди ва бунга эришди ҳам. Реваншда 1-жанг асоратими, кўп ҳолларда Жошуа рақибидан чўчиб ҳаракат қилди. Бу биз билган ҳавоскор боксдаги Жошуани эслатиб юборди.

Камчиликлари: Сўнги жангига хос услубда ҳаракат қилса, Уайлдер ва Фьюри билан жангларда катта эҳтимол билан камарларидан айрилиб қолиши мумкин. Уайлдер ва Жошуа жангида Деонтейга қарши зарба кучига у томонидан йўлланадиган зарбалари бас кела олмайди. Фьюри ҳамда Жошуа қарама-қаршилигида эса техник ва тактик жиҳатдан Тайсон рақибидан бир бош устунлик қилса керак.

Aфзаликлари: Энг катта ютугғи – бу промоутери Эдди Хирн эканлигидадир. Шунингдек, ҳозирда ўта оғир вазнда нуфузли тўрт камарнинг учтаси Жошуада эканлигини ҳисобга олсак, принципиал рақибларига қарши жангларда гонорар жиҳатдан анчагина имтиёзга эга бўлишга ҳақли. Оскар де ла Хоя атйганидек, шартномада “А” томон айнан Жошуа бўлади.

Тайсон Фьюри
Тайсон Фьюри ҳақида тўхталадиган бўлсак, у жуда ҳам абжир, эпчил боксчи эканлигини кўришимиз мумкин бўлади. Бироқ, сўнги жангида Отто Валлин билан “Cinco de Mayo ”да жанг қилганда рақиби анча оғир аҳволга тушириб қўййди. Энг идеал жангини анча олдин Владимир Кличкога қарши ўтказган эди.

Камчиликлари: Ҳаддан зиёд ўзига ортиқча ишониб юбориши, кўп ҳолларда ўзини зарарига ишлаган. Бундан ташқари, ҳозирги кунда энг “оммабоп” боксчи эканидан гоҳ, WWA бўйича жангларда, гоҳ UFC чемпионларини жангга чорлаб, ММA бўйича шуғулланаётганини кўришимиз мумкин. Яқиндагина ўзини мураббийини алмаштириши ҳам зарарига ишласа керак. Чунки янги мураббий билан янгича услубда жанг қилиши, бу услубга қанчалик тўғри келиши вақт масаласидир. Бундан ташқари ўзини охирги инетрвьюларининг бирида бокс бўйича яна 3 та жанг ўтказганидан сўнг, “қўлқопларни мих”га илишини айтганди. Шу уч жангидан бириси 22 февраль куни Деонтей Уайлдерга қарши бўлишини инобатга олсак, атига яна 2 жанг ўтказади.

Aфзаликлари: Нафақат ҳозирги кунда, балки бундан беш йил олдин ҳам айнан ўта оғир вазнда энг кучли техника соҳибидир. Яъни эҳтимолий жангларга тўҳталадиган бўлсак, Уайлдер ва Жошуа ҳам Тайсон Фьюрини очко бўйича ютиш имконияти деярли йўқ. (Aгар ютса ҳам фақат муддатидан олдин техник нокаут эвазига бўлиши мумкин). Сабаби техник ва тактик жиҳатдан бир бош устун рақибларидан.

Деонтей Уайлдер
Бу боксчи қолганларга қараганда вазн жиҳатидан бироз енгил бўлиши мумкиндир. Бироқ, биргина зарбаси билан жанг тақдирини ҳал қила олади. Aйтишимиз мумкинки, зарбасининг кучи жиҳатидан у рақибларидан анча устун. Статистикаси ҳам буни айтиб турибди: 43 жанг 42 ғалаба 41 та КО, 1 та дуранг, 0 та мағлубият. Нокаутлар койифициенти 93%.

Камчиликлари: Aсосийси бу фақат зарбасига ишонишидир. Бу ҳолат унга кўпгина жангларида очко бўйича ортда қолишига сабаб бўлмоқда.

Aфзаликлари: Фьюри ва Жошуадан фарқли равишда исталган рақибларига қарши биргина зарбаси билан жанг тақдирини ҳал қила олади. Ўта оғир вазн учун бу энг муҳим жиҳат ҳисобланади.

Хулоса ўрнида, юқоридаги қайд этилган маълумотларга таяниб умумий тўҳтамга келадиган бўлсак, Уайлдер, Жошуа, Фьюрилар орасида энг кучсизи Энтони Жошуа эканлигини кўришимиз мумкин. Бунинг асосий исботи сифатида уни зарба кўтара олмаслигида деб айтсак янглишмаган бўламиз. (Руис билан ҳар иккала жанги, Кличко билан жанги, Поветкинга қарши жанглар).

Албатта, бу менинг шахсий фикрларим. “Ким аслида ким” эканлигини 22.02.2020 йилда билиб оламиз!

Жасурбек Саидмусаев
TDYU талабаси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мухлис минбари: Жошуа, Фьюри ҳамда Уайлдер қай бири кучли?